Вакансия • Директор ўринбосари (қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича), Ташкент
Global Textile Group - Марказий Осиё ва МДҲдаги етакчи пахта-тўқимачилик кластери бўлиб, пахта етиштиришдан тортиб тайёр трикотаж маҳсулотларигача бўлган бутун ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва иш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича операционист.
Вазифалар:
- Техника ва механизаторлар ишини кунлик режа асосида ташкил этиш, бажарилишини назорат қилиш
- Ҳар бир иш жараёни бўйича оператив маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва директорга тақдим этиш
- Механизаторлар, усталар ва участкалар фаолиятини мувофиқлаштириш, иш тақсимотини таъминлаш
- Техника паркининг тайёр ҳолатини (сервис, таъмир, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар) мунтазам назорат қилиш
- ГСМ сарфи, таъмир ва эксплуатация харажатлари бўйича ҳисобот ва таҳлил юритиш
- Иш жадваллари, сменалар ва навбатчилик тизимини ташкил этиш
- Ходимларнинг иш интизоми, вақтда келиш ва иш самарадорлигини назорат қилиш
- Техника ҳаракати, жойлашуви ва фойдаланиш самарадорлигини кузатиб бориш (GPS ёки журнал орқали)
- Ҳар кунлик оператив йиғилишлар учун маълумот тайёрлаш ва натижаларни таҳлил қилиш
- Мавсумий ишлар (эксказия, экиш, йиғим-терим) учун ресурсларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш
- Хизмат ёзишмалари, жадваллар ва ҳисобот ҳужжатларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш
- Директор кўрсатмалари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш.
Талаблар:
- Олий ёки ўрта-махсус маълумот (техника, аграр ёки муҳандислик йўналишида бўлса афзал)
- Қишлоқ хўжалиги, техника хизмати ёки логистика соҳасида 6 йилдан кам бўлмаган тажриба
- Машина-трактор парки (МТП) фаолияти ва иш жараёнларини билиш
- Иш режалаштириш ва техника ҳаракатини назорат қилиш кўникмалари
- ГСМ ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш қобилияти
- Microsoft Excel, Word, Google Sheets, 1C дастурларидан фойдалана олиш
- Масъулиятли, интизомли ва ташкилотчилик қобилияти юқори бўлиш
- “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши афзал.
Шартлар:
- Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш (якка тартибда муҳокама қилинади)
- Касбий ўсиш ва таълим олиш имкониятлари
- Ривожланиш истиқболларига эга барқарор компанияда ишлаш
- Ўз Р МКга мувофиқ ишга жойлаштириш
- Тушлик иш берувчи ҳисобидан
- Аҳил жамоа ва қулай офис
- Маош — суҳбат натижасига кўра белгиланади.
ПОДЕЛИТЬСЯ
Похожие вакансии:
Работа в России, Ташкент - Свежие вакансии на Kit-Jobs.Ru
Работа в городах России - свежие вакансии (469923) на Kit-Jobs.Ru: Вакансия работодателя • GTG OPERATION - Директор ўринбосари (қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича), Ташкент. Здесь Вы можете ознакомиться с вакансией работодателя бесплатно онлайн.
Наш портал является бесплатным онлайн сервисом поиска работы по базе вакансий от прямых работодателей, по размеру заработной платы и прочим параметрам в регионе Ташкент. На портале также имеются такие разделы как: ежедневно обновляемая база свежих вакансий по всем городам России, юридические консультации, сервисы, форма для создания резюме онлайн в формате .DOC, новости рынка труда России и другие разделы.





