Вакансия • 1-тоифали мутахассис (Ахборот технологиялари бўлими), Термез
Вазифалар:
- Банк ахборот тизимларининг (IABS ва бошқа дастурлар) узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш
- Фойдаланувчиларга ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва техник воситалар бўйича маслаҳат бериш ҳамда юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этиш
- Компьютер техникаси, серверлар, локал тармоқлар ва алоқа воситаларини ўрнатиш, созлаш ва эксплуатация қилиш
- Банк ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш, маълумотларни ҳимоя қилиш ва резерв нусхалаш ишларида иштирок этиш
- Ахборот тизимлари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш, техник ҳужжатларни юритиш ва тизимларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларда иштирок этиш.
Талаблар:
- Олий, ўрта-махсус маълумот (ахборот технологиялари йўналишда)
- Ахборот технологиялари соҳасида, хусусан банк ёки молия тизимида иш тажрибаси талаб этилмайди
- Операцион тизимлар, локал тармоқлар, маълумотлар базалари ва банк ахборот тизимлари бўйича билимга эга бўлиш
- Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги ва ахборот технологияларига оид меъёрий ҳужжатларини билиш
- Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик ҳисобланади
- IABS ва бошқа банк дастурлари, MS Office ҳамда техник ускуналар билан ишлаш кўникмаси
- Техник фикрлаш, масъулиятлилик, диққатлилик ва стрессга чидамлилик
- Жамоада ишлаш ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти.
Иш шартлари:
- Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш
- Банк тизимида барқарор иш ўрни ва касбий ўсиш имкониятлари
- Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади
- Иш вақти: ҳафтада 5 кун, белгиланган иш графиги асосида
- Замонавий иш муҳити, техник жиҳозланган офис ва аҳил жамоа.
ПОДЕЛИТЬСЯ
Похожие вакансии:
Работа в России, Термез - Свежие вакансии на Kit-Jobs.Ru
Работа в городах России - свежие вакансии (469928) на Kit-Jobs.Ru: Вакансия работодателя • Mikrokreditbank - 1-тоифали мутахассис (Ахборот технологиялари бўлими), Термез. Здесь Вы можете ознакомиться с вакансией работодателя бесплатно онлайн.
Наш портал является бесплатным онлайн сервисом поиска работы по базе вакансий от прямых работодателей, по размеру заработной платы и прочим параметрам в регионе Термез. На портале также имеются такие разделы как: ежедневно обновляемая база свежих вакансий по всем городам России, юридические консультации, сервисы, форма для создания резюме онлайн в формате .DOC, новости рынка труда России и другие разделы.





